Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Содиқ Сафоев: «Эркин конвертация энг юқори даражадаги жиддий баҳс-мунозаралардан сўнг жорий этилди»

Содиқ Сафоев: «Эркин конвертация энг юқори даражадаги жиддий баҳс-мунозаралардан сўнг жорий этилди»

Содиқ Сафоев

Фото: Kun.uz

2018 йил 16 январ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг чоғида Ўзбекистон Президенти мурожаатномасининг асосий мазмуни ва моҳияти муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Спутник» хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Президент мурожаатномаси 2017 йилдаги фаолиятга ўзига хос якун бўлганини, ўтган йил мобайнида давлат бошқаруви тизимида жиддий кескин ўзгаришлар амалга оширилганини таъкидлади.

«Сўмни эркин конвертация қилиш режаси, тан олиш керак, энг юқори даражадаги жиддий баҳс-мунозаралардан сўнг жорий этилди. Унинг оқибати ёмон бўлишини, хаосга олиб келишини билдирганлар ҳам бўлди. Шунга қарамай, бу молиявий амалиётнинг тарафдорларининг фикрлари, вазиятни диққат билан таҳлил қилиш, бу борада халқаро экспертларнинг маслаҳатларини ҳам олиш ва конвертацияга жиддий тайёргарлик кўриш ижобий самара берди. Бунинг натижасида олтин-валюта захираси 1,1 млрд доллар ўсишига олиб келди», — деди Сафоев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг