Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талабага уйини берган ижарадорлар ўтган йили 13 млрд сўмга яқин солиқ имтиёзи олган

Талабага уйини берган ижарадорлар ўтган йили 13 млрд сўмга яқин солиқ имтиёзи олган

Ўтган йили уйларини талабаларга ижарага берганлар қарийб 13 млрд сўм даромад солиғидан имтиёзга эга бўлишган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, солиқ органларида 2022 йилда 325 513 кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилди.

Бунда жисмоний шахслар ўртасида тузилган 223,5 мингта ижара шартномалари асосида 159,3 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 27,8 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 44,3 фоизга ошган.

Талабалар билан эса 47 730 та ижара шартномаси тузилган бўлиб, ижарада турувчи талабалар сони жами 79 989 нафарни ташкил этди.

Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 12,7 млрд сўмдан ортиқ имтиёз қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан юридик шахслар кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида электрон шаклда ҳисобга қўйиши белгиланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг