Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тест синовларини ошкора ўтказишни таъминлаш учун эълон қилинган танлов ғолиблари аниқланди

Тест синовларини ошкора ўтказишни таъминлаш учун эълон қилинган танлов ғолиблари аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жорий йилнинг 1-15 август кунлари тест синовлари ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун шахсни идентификациялаш воситалари, металлодетектор, монитор ва йиғма павилонлар етказиб бериш бўйича энг яхши таклифларни саралаш ишлари амалга оширилишини эълон қилган эди.

Ушбу эълон бўйича энг яхши таклифлар сараланиб, ғолиблар аниқланди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Демак, қуйидаги корхоналар керакли қурилмаларни етказиб бериш ҳуқуқини қўлга киритишди:

ЛОТ 1 — Шахсни идентификациялаш воситалари бўйича: «VIP SYSTEM SERVICE» МЧЖ;

ЛОТ 2 — Металлодетектор етказиб бериш бўйича: «SECURE HOUSE» МЧЖ;

ЛОТ 4 — Мониторлар етказиб бериш бўйича: «EVENT ALUMINUM» ЯТТ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг