Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг навбатдаги ташрифи, ДХХ ҳақидаги қонун, «Яширин камера» можароси, шифохонага тушган Анвар қори, Тошкентдаги афғонистонликлар ва бошқа хабарлар

Президентнинг навбатдаги ташрифи, ДХХ ҳақидаги қонун, «Яширин камера» можароси, шифохонага тушган Анвар қори, Тошкентдаги афғонистонликлар ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

ДХХ ҳақидаги қонун

ДХХнинг асосий вазифаси белгиланди

Қонуннинг 2-моддасида ДХХнинг асосий вазифалари белгиланган.

Қонун кучга кирди. ДХХ қандай фаолият олиб боради?

Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини махсус воситалар, шакллар ва услублар билан амалга оширадиган махсус ваколатли давлат органидир. Давлат хавфсизлик хизмати давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб боради.

Давлат хавфсизлик хизматининг мажбуриятлари нималардан иборат?

ДХХ давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиши, давлат органларида ва ташкилотларда махфийлик режимини таъминлаш устидан назоратни ташкил этиши мумкин.  

ДХХ қандай ҳолатларда куч ва қурол ишлатади?

Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ўзига бириктирилган ўқотар қурол ва махсус воситаларни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олиб юриш, сақлаш, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда эга бўлади.

ДХХ хизматчилари ушлаб турилиши ва қамоққа олиниши мумкин эмас

Қонуннинг 37-моддаси «Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг дахлсизлик кафолатлари» деб номланади. Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари хизматни ўташ вақтида дахлсизликка эга бўлади.

ДХХ хизматчилари фуқаро автомобилидан фойдаланиши мумкин

Қонуннинг 30-моддаси «Давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш» деб номланади.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланди

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюрди

Бу ерда тажриба-ишлаб чиқариш жараёни халқаро «GMP» стандартига мувофиқ модернизация қилинмоқда. Бунинг натижасида йилига 500 тоннадан зиёд ўсимлик хомашёсини чуқур қайта ишлаш имконияти яратилади. Жорий йилдан 30 дан ортиқ табиий тоза, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Хорижий инвестицияларнинг маълум қисми илм-фанга йўналтирилади

Олимлар Президентнинг кеча қабул қилинган «Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори уларга катта хурсандчилик, моддий ва маънавий рағбат бағишлаганини алоҳида қайд этдилар. Мамлакатда илм-фанни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Навбат Яшнободга! Президент ҳарбийлар учун қурилаётган уйларни бориб кўрди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бу ерда 48 та беш қаватли уй бунёд этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев АКТ-мактаб биноси қурилиши билан танишди

Президентимизнинг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ Тошкентда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилган эди.

Шавкат Мирзиёев Ашхобод боғига ташриф буюрди

Боғ Туркманистон манзарасини акс эттирувчи дизайн асосида бунёд этилган. Замонавий аттракционлар ўрнатилган, умумий овқатланиш ва кўнгилочар масканлар қурилган.

Президент «Tоshkent City» иншоотларини фойдаланишга топшириш муддатини айтди

Йигирма қаватдан иборат беш юлдузли меҳмонхона энг замонавий қулайликларни ўзида мужассам этади. Ушбу меҳмонхонада ҳам нуфузли анжуманлар ўтказиш учун заллар, ресторанлар, салонлар, бассейнлар қурилади. Иккала иншоотдан бир-бирига махсус кўприк орқали ўтиш мумкин бўлади.

Жамият

Ўзбекистоннинг энг ёш депутати Риштондаги халқ кутубхонаси борасида депутатлик сўрови юборди

Депутатлик сўровида кўчириш муддатини узайтиришни сўраган.

Анвар қори Турсунов микроинсультни бошдан кечирди

1981 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.

Тожикистонликларни юртимизда нималар ҳайратлантирмоқда?

Тожикистонликларнинг айтишича, уларда А-80 маркали арзон бензин йўқ, А-91, А-93 ва А-95 маркали бензинлар бор. Уларнинг нархи эса бизнинг сўмда ҳисоблаганда 6500-7500 сўм атрофида. Шунинг учун ҳам мамлакатимизга ўз машинасида ўтган тожикистонликлар машиналарининг бакини биздаги нархи 3800 сўм бўлган А-80 маркали бензинга тўлдириб олишмоқда.

«MY5»да кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилгани ёлғон бўлиб чиқди (видео)

«Qalampir.uz» сайтида «MY5» телеканали орқали эфирга узатилган ушбу кўрсатувда камера объективига ножўя ҳолатда тушиб қолган қизлардан бири ўз жонига қасд қилган, деган хабар тарқатилган эди. Унда ёзилишича, қиз тинчлантириш учун истеъмол қилинадиган «Димедрол» дори воситасидан кўп миқдорда ичган ва орадан кўп ўтмай, у 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

«Махсустранс» чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун нархларни оширди

Мазкур тариф қиймати хонадонда истиқомат қилувчи ҳар бир киши, яъни жисмоний шахс учун 3900 сўм деб белгиланди. Илгари бу миқдор 3500 сўм эди.

Афғонистонликлар жума намозини Тошкентда ўқишди (видео)

Намоз якунида имом ҳазратлари афғонистонлик меҳмонларни ўз ёнига чорлади ва меҳмонлардан бири чиройли тарзда Қуръон тиловат қилиб берди. Шундан кейин ташриф буюрувчилар ҳақига, Афғонистонда ҳам тинчлик бўлишини тилаб дуо қилинди ҳамда ибодатга якун ясалди.

Таълим

Халқаро журналистлар энди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида тайёрланади

Фармонга кўра бир ой муддатда ЖИДУ фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ)да «Халқаро иқтисодиёт ва менежмент» ҳамда «Халқаро журналистика» мутахассисликлари бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг янги йўналишлари жорий қилинади.

Спорт

Конор Макгрегор қамоққа олинди (видео)

Таъкидлашларича, автобусда россиялик машҳур жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедов ҳам бўлган.

Технология

Холон технология институти доктори: «Инновацион тараққиётга Ал-Хоразмий кашфиётлари асосдир»

Конференция иштирокчиларидан бири асли математика, алгебра ал-Хоразмийдан бошланади, деган фикрни айтди. Дарҳақиқат, у ўз даврининг, балки барча замонларнинг ҳам энг буюк математигидир.

Иқтисодиёт

Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби янада такомиллаштирилади

Фискал хотирали онлайн назорат-касса машиналарининг жорий қилиниши савдо қоидаларига риоя этилишини тартибга солиш билан бирга солиқ назорати жараёнини автоматлаштириш имконини беради.

Дунё

Эрон президенти «Telegram»ни блоклаш таклифига қарши

Ҳукумат амалдорлари мазкур мессенжер аҳолининг норозилик намойишларини ўтказишида восита бўлаётганидан ғазабда.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 24 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Сеул марказий суди ўтган йилнинг баҳорида коррупция ва бошқа қатор жиноятларда айбланаётган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хени 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

«Telegram»ни Россияда блоклаш бўйича судга ариза берилди

«Роскомнадзор» идораси «Telegram» томонидан шифрлаш калитлари берилмагани учун мессенжер ахборот ресурсларига киришни чеклаш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.

АҚШ рус олигархларига қарши санкциялар киритади

Санкциялар 2016 йилги президентлик сайловларига аралашган Россия ҳукумати билан яқин алоқада бўлган олигархларга қарши қўйилади.

Песков «Telegram»нинг блокланиши бўйича изоҳ берди

«Тўғри, биз «Telegram»дан фойдаланамиз, масалан, журналистлар билан мулоқотда. Агар мазкур ишда келишув йўли топилмаса жуда ачинарли ҳолат бўлади. Аммо қонун — қонун, агар унга бўйсунилмаса, биз муқобил вариантларни излашга мажбурмиз».

Тавсия қиламиз

Акс-садо: «Қаердасиз, «Зулфиячи»лар?»

Менинг ҳам бу борада кўплаб саволларим бор. Ўша сиз айтган қишда печкада сув иситиб, шам ёруғида соч қуритаётган, ташқарига чиқиб, ўтин ёриб чой дамлаётган қишлоқ қизлари бу мукофотнинг аксарият совриндорлари эканини биласизми? Ҳатто пойтахт Тошкент шаҳри номидан бу мукофотга сазовор бўлган қизлар ҳам кўпчилиги пойтахтга узоқ қишлоқлардан келиб ўқиётган,...

Ажратилган пулдан тўғри фойдаланилса, ўқитувчиларни жамоат ишларига жалб этишга ҳожат қолмайди

Энг кенг тарқалган ва кўпчилик эътироф этадиган ҳолатлардан бири муаллимларнинг юқори ташкилот вакиллари, юқори лавозим эгалари томонидан педагогик фаолиятга мутлақо боғлиқ бўлмаган ишларга, жумладан ҳудудларни тозалаш, ободонлаштириш, макулатура ва металлом йиғиш, пахта териш каби ишларга «ихтиёрий-мажбурий» равишда очиқдан-очиқ жалб этилишидир.

Дунёни нега яҳудийлар бошқаради?

Яҳудийлар омадининг бош сири таълим билан боғлиқ. Ўрганиш ва таълим олишда диний ва ахлоқий қонун-қоидаларнинг ўрни юқори. Исроилда ҳомиладор аёлларнинг мусиқа тинглаши, пианино чалиши ҳамда математика китобларини ўқиши азалий қадриятга айланган.

Йўллардаги қоидабузарликлар

Ҳайдовчилик маданиятига ҳавас билан қарай олмаймиз. Мисол учун, кўп кузатдим, пиёдалар йўлакчасида автомашиналар тўхтаб, пиёдани ўтказаяптими, демак, ё кузатув камераси бор, ё сал нарироқда ДЙҲХБ ходими. Албатта, бу умумий хулоса, яъни фақат салбий томонлари тилга олинмоқда. Қоидаларга риоя қиладиган ҳайдовчилар ҳам талайгина.

«Ипотекабанк» мижозлари ўгайми?

Банк ва мижоз ўртасидаги кредит шартномаси талабларига мувофиқ ойлик қарз миқдорини масофадан туриб яъни интернет банкинг хизмати ёрдамида тўламоқчи бўлдим. Аммо «Click.uz», «Payme» сингари мобил иловалар рўйхатида «Ипотекабанк» йўқ экан.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг