Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУда 104 нафар талаба магистр унвонига эга бўлди (фото)

ТАТУда 104 нафар талаба магистр унвонига эга бўлди (фото)

Фото: «Tuit.uz»

Тошкент ахборот технологиялари университетида бугун, 20 июнь куни магистрларга диплом топшириш маросими  бўлиб ўтди.

Тантанали маросимга Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда соҳанинг етакчи корхона ва ташкилотлари раҳбарлари таклиф этилдилар.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.Ахмедхаджаев тантанада сўзга чиқиб, магистрларни табриклади. 

Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига асосан, Тошкент ахборот технологиялари университетида  1999-2000  ўқув йилидан бошлаб магистратура бўлими очилган. Ўтган йиллар давомида университетда 2389дан ортиқ малакали кадрлар тайёрланиб, магистр даражасига эга бўлдилар.

— Бу йилги битирувчиларнинг магистрлик диссертацияларини юқори даражада тайёрланганлиги Давлат аттестацияси Комиссияси томонидан алоҳида эътироф этилди, — дейди университет ректори Т.Тешабоев — Айниқса, 40га яқин магистрлик диссертацияларининг чет тилларида ҳимоя қилинганлиги эътиборга сазовордир.

2018 йилда университетда 10 та мутахассислик бўйича 104 нафар магистрлар диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, магистр унвонига эга бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг