Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тавсияномага эга абитуриентлар аризаси 20 июлгача қабул қилинади. Нималар керак?

Тавсияномага эга абитуриентлар аризаси 20 июлгача қабул қилинади. Нималар керак?

Фото: «Google.com»

Тавсияномага эга бўлган абитуриентларнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари муайян олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 20 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

- умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси асл нусхалари;

- паспортнинг нусхаси;
3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат;

- меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;

- абитуриентнинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмасидан белгиланган шаклдаги тавсиянома;

- тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмаси томонидан талабанинг бутун ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати.

Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар томонидан паспорт қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.

Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар билан суҳбатлар 10 августдан 20 августга қадар ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг