Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Террорчилар «Telegram»га кўчмоқда

Террорчилар «Telegram»га кўчмоқда

Фото: «РИА Новости»

Бельгия аксилразведка хизмати (VSSE) маълумотига кўра, илгари ўз тарғиботини ижтимоий тармоқларда олиб борган террорчилар энди «Telegram» мессенжеридан фойдаланишга зўр бермоқда.

— Бир неча йиллардан бери «Facebook», «Twitter» ва «YouTube» каби компаниялар терроризм руҳидаги хабарларни тез аниқлаб, уларни ўчириб ташлаяпти, натижада террорчилар ўз тарғиботини янада торроқ доирада хабар алмашиладиган «Telegram» каби иловаларга кўчира бошлашди, — дейилади Бельгия разведка хизмати ҳисоботида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг