Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tess» коинотга учирилди

«Tess» коинотга учирилди

Фото: «Sabah.com»

Америка космик ва авиация бошқармаси – НАСА қуёш тизимидан ҳам йироқдаги минглаб оламни кашф этиш учун Флоридадаги Канаверал космик базасидан «Tess» ракетасини учирди.

Ракета орбитага кириб юзасини ўзгартирган сайёралардаги ўзгаришларни тадқиқ этади.

«Tess» коинотда телескоп орқали тасвирга туширилган суратларнинг каталогини яратади.

Лойиҳага Массачусетс технологиялар институти(MIT)дан Жорж Рикер раҳбарлик қилади. «Tess»да бутун коинотни тадқиқ этадиган тўртта камера ўрнатилган.

«Tess» ракетаси аввалги коинот телескопи «Kepler»нинг ўрнига учирилди.

«Kepler» ўтган 20 йил мобайнида 3700 та сайёрани кашф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг