Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тест синовларининг янги тартибига тайёрмизми?

Тест синовларининг янги тартибига тайёрмизми?

Фото: ДТМ

Жорий йилнинг 25 апрель куни Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида олий таълим муассасаларига қабул учун ўтказиладиган тест синовлари бўйича репетиция жараёни бўлиб ўтди. Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди.

Caption

Тадбир Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Caption

Мазкур тадбирга Ўзбекистон миллий университети қошидаги С.Х.Сирожиддинов номли академик лицейнинг 482 нафар битирувчи ўқувчилари, Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари ходимлари жалб этилди.


Мавзуга доир:

Давлат тест марказидан абитуриентлар учун муҳим янгилик


Репетиция жараёни мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги 3389-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори асосида тест синови топшириш тартибига киритилган ўзгаришлар амалда синаб кўрилди.

Ўтказилган тадбир давомида тезкор чора-тадбирлар белгиланди.

Бу каби апробация ва репетицияларни май ойининг охирига қадар ўтказиш режалаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг