Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилди (фоторепортаж)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилди (фоторепортаж)

Тоғай Муроднинг 70 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган хотира кечаси. 2018 йил 2 февраль.

Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод ҳаёти ва ижодига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га тадбир ташкилотчилари хабар беришди.

Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod

Хотира кечасида иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, шоир Мирзо Кенжабек, таржимон Евгений Абдуллаев ва бошқалар Тоғай Мурод ўз асарларида миллий қаҳрамонлар, миллий дунёқараш, маънавият ва қадриятларга доир долзарб мавзу-муаммоларни кўтариб чиққани ҳақида сўз юритишди.

Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod
Иброҳим Ғофуров нутқ сўзламоқда
Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod

Тадбирда сўзга чиққанлар алоҳида таъкидлашганидек, атоқли адиб Тоғай Мурод ўзига хос ижодий услуби, ўлмас асарлари билан миллий адабиёт хазинасига улкан ҳисса қўшган. Унинг «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар», «Момо ер қўшиғи» каби қиссалари миллийлиги ва ўзига хослиги билан ўз ўқувчиларини топди. «Отамдан қолган далалар» романи учун 1994 йили ёзувчига Абдулла Қодирий номидаги давлат мукофоти берилди.

Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod

Тоғай Мурод нафақат истеъдодли ёзувчи, балки, моҳир таржимон ҳам бўлган. У Жек Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси, Эрнест Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» асарини ўзбек тилига ўгирган.

Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod

Сўнгги йилларда адибнинг асарлари устида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, чет тилларига таржима қилинаётир. «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи 2016 йили француз тилида чоп этилган бўлса, «От кишнаган оқшом» ва «Ойдинда юрган одамлар» қиссалари жорий йилда Москвада рус тилида «Тарлан» номи билан чоп этилди.

Ҳусайн Бойдемир — Туркиянинг Отатурк университети профессори
Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod

Хотира кечасида Туркиянинг Отатурк университети профессори Ҳусайн Бойдемир, Франциянинг Ле-Ман университети профессори Мишель Бушар, россиялик ёзувчи, шоир Вадим Муратханов сингари олим ва ижодкорларнинг Тоғай Мурод асарлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларидан иборат видеоролик намойиш қилинди.

Мирзо Кенжабек (суратдан ўнгдан иккинчи)
Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod
Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod
Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod
Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod
Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod
Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod

Хотира кечасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ижросида «Ойдинда юрган одамлар» асари асосида саҳналаштирилган спектаклдан парча ҳам намойиш этилди.

Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod
Фото: «Facebook» / Tog‘ay Murod
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг