Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистондан визасиз келиш санаси тасдиқланди

Тожикистондан визасиз келиш санаси тасдиқланди

Тожикистон Республикаси фуқаролари 2018 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз сафар қилишлари мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПҚ–3604-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 9 март куни имзоланган фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Қарорга кўра, Ҳукуматлараро битим Тожикистон Республикасининг фуқароларига нисбатан 2018 йил 16 мартдан бошлаб татбиқ қилинади ва Тожикистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз сафар қилишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг