Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган «Тошиссиққуввати» ходими қўлга олинди

Фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган «Тошиссиққуввати» ходими қўлга олинди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан «Тошиссиққуввати» ДУК Чилонзор тумани бўлими мурожаатига асосан олиб борилган терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.  

Унда маълум бўлишича, мазкур бўлим техник ходими З.М. 2018 йил давомида 58 нафар фуқаролар томонидан иситиш тизими ва иссиқ сув манбаи учун тўланган пулларни истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-рақамларига туширмасдан, уларга тўлов квитанцияларини ёзиб бериш орқали жами 27 млн. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг