Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент автовокзалида «Ўзмобайл» замонавий хизматлар кўрсатади

Тошкент автовокзалида «Ўзмобайл» замонавий хизматлар кўрсатади

Фото: «Uztelecom.uz»

Яқин кунларда пойтахтимиз, умуман Ўзбекистон учун ҳам жуда муҳим лойиҳа — Тошкент автовокзали очилади.

Янги автовокзал Ўзбекистон пойтахти ва ўнлаб шаҳарларни туташтиради. Икки қаватли автовокзал энг янги технологиялар билан таъминланган, халқаро стандартлар асосида ишлайди, сайёҳларнинг барча эҳтиёжларини қондиришга қодир. Автовокзал ҳудудида бир нечта дўкон, миллий совғалар дўконлари, банкоматлар, шунингдек, «UZMOBILE» абонентларига хизмат кўрсатувчи замонавий офислар ишга туширилди.

«Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиалининг бу ердаги янги офиси барча мижозларга —республикамиз аҳолисига ҳам, чет эллик сайёҳлар учун ҳам тезкор, сифатли ва  профессионал хизмат кўрсатиш учун зарур ускуна ва қурилмалар билан жиҳозланган.

Юқори малакали ходимлар, замонавий офис, қулай шароитлар — буларнинг ҳаммаси автовокзал фойдаланувчилари учун кўнгилдагидек  хизмат кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг