Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент — дунёдаги энг арзон уч шаҳардан бири

Тошкент — дунёдаги энг арзон уч шаҳардан бири

Фото: Taylor Weidman / Bloomberg

Economist Intelligence Unit мутахассислари дунёнинг энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақида Economist Intelligence Unit тадқиқот компаниясига асосланиб, «Spot» хабар бериб ўтган.

Тадқиқот 30 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинади. Таҳлилчилар дунёдаги 133 шаҳардаги нон ва бошқа ҳаёт учун зарурий бирламчи маҳсулотлар нарҳини таққослаб чиқишади. Қиёслаш учун асос сифатида Нью-Йоркдаги нарх-наво 100 баллик тизимда олинган.

Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида кучли учликни Сингапур, Париж ва Гонконг қўлга киритди. Энг қиммат шаҳарлар ўнлиги эса қуйидагича кўриниш олган.

1. Сингапур (Сингапур)
1. Париж (Франция)
1. Гонконг (Хитой)
4. Цюрих (Швейцария)
5. Женева (Швейцария)
5. Осака (Япония)
7. Сеул (Жанубий Корея)
7. Копенгаген (Дания)
7. Нью-Йорк (АҚШ)
10. Тел-Авив (Исроил)
10. Лос-Анжелес (АҚШ)

Таҳлилчиларнинг қайд этишича, одатда энг қиммат бўлган шаҳарлар ҳаёт учун энг қулай ва хавфсиз ҳам бўлади. Ушбу рўйхатдаги деярли барча шаҳарлар «ҳаёт учун энг яхши шаҳарлар» рейтингида ҳам юқори ўринларни олган.

Аксинча, имкониятлар у қадар кенг бўлмаган ва сиёсий ҳамда иқтисодий жиҳатдан муаммолар кузатиладиган шаҳарларда нарх-наво нисбатан паст бўлади. Дунёнинг энг арзон шаҳарлари учлигидан эса Каракас (Венесуэла), Дамашқ (Сурия) ва Тошкент ўрин олган.

Дунёнинг энг арзон шаҳарлари ўнлиги эса қуйидагича кўриниш олди:

1. Каракас (Венесуэла)
2. Дамашқ (Сурия)
3. Тошкент (Ўзбекистон)
4. Олма Ота(Қозоғистон)
5. Бангалор (Ҳиндистон)
6. Карачи (Покистон)
6. Лагос (Нигерия)
7. Буэнос-Айрес (Аргентина)
7. Ченнай (Ҳиндистон)
8. Нью-Дели (Ҳиндистон)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг