Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ислом институтида азон мусобақаси ўтказилади

Тошкент ислом институтида азон мусобақаси ўтказилади

Фото:«Islaminstitut.uz»

Бугун соат 14:00да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида «Нажотга шошилайлик» шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтади.

Мусобақа икки шарт бўйича ўтказилади:

— иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилади. Бунда ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари бўйича баҳо қўядилар.

— иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб берадилар. Ҳакамлар жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратадилар.

Мазкур шартда иштирокчиларга қуйидаги фиқҳий савол ва топшириқлар берилади:

— Азоннинг макруҳларини санаб беринг;

— Азоннинг мустаҳабларини санаб беринг;

— Азоннинг суннатларини санаб беринг;

— Азоннинг шартларини санаб беринг;

— Иқоманинг шартларини санаб беринг;

— Магнит тасмаси орқали азон айтиш жоизми? Далили билан айтиб беринг;

— Азонда таржиъ нима? Ҳукмини батафсил баён қилинг;

— Тасвиб нима? Ҳукмини баён қилинг;

— Аёл киши, мажнун ва мастнинг азонининг ҳукми қандай?;

— Бетаҳорат кишининг азон ва иқомасининг ҳукмини баён қилинг;

— Жунуб кишининг азон ва иқомасининг ҳукмини баён қилинг;

— Битта қазо намозининг азон ва иқомаси ҳукмини баён қилинг;

— Кўп қазо намозларига азон ва иқома айтишнинг ҳукмини баён қилинг;

— Сафарда ва масжид жамоатида азоннинг ҳукмини баён қилинг;

— Азон дуосини таржимаси билан айтиб беринг;

— Азоннинг жорий бўлиш тарихини қисқача баён қилинг (санаси, воқеаси)

— «Абу Маҳзуронинг таржимаи ҳоллари ҳақида маълумот беринг;

— Азоннинг зикри келган икки оятни айтиб беринг;

— Азоннинг луғавий ва истелоҳий маънольарини айтиб беринг;

— Фарз ва жума намозларига азон айтиш ҳукмини баён қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг