Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ ўз «Telegram-бот»ини ишга туширди

Тошкент шаҳар ИИББ ўз «Telegram-бот»ини ишга туширди

Фото: «Gazeta.uz»

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ўз «Telegram-бот»ини (@iibb_bot) ишга туширди. Унинг ёрдамида фуқаролар бошқармага мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Бот ўзбек ва рус тилларида ишлайди. Ишга туширилганида у дастлаб фойдаланувчидан телефон рақамини сўрайди.

Фойдаланувчига ўзи яшайдиган ёки бирор ҳодиса юз берган туманни танлашни таклиф этади. Дастур жойни автоматик тарзда кўрсатиши учун геомаълумотларни юбориш имконияти ҳам бор.

Сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, профилактика инспектори, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ва ички ишлар органларининг бошқа хизматлари фаолияти соҳасига тегишли сўров, ариза ёки мурожаатларни юбориш мумкин. Aудио, видеоформатдаги файлларни ёки фотосуратларни илова қилиш имкони ҳам бор.

Хабарни қабул қилгач, бот хабар олингани ва маълумотлар базасига киритилгани ҳақида жавоб юборади, мурожаат кўриб чиқилгач, мобиль телефонга SMS-хабар жўнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг