Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда автомобилларнинг энг юқори тезлигини пасайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда автомобилларнинг энг юқори тезлигини пасайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Тезлик 10 км/соатга пасайтирилса, ҳайдовчида кутилмаган вазият пайдо бўлганда ўз вақтида тўхташ имконияти кўпроқ бўлади.

Фото: «autostrada.uz»

Ҳозирда Ўзбекистон аҳоли пунктларида максимал тезлик 70 км/соатни ташкил қилади. Дунёнинг йирик шаҳарларида эса бу кўрсаткич 50-60 км/соатдан иборат.

Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустама Жўраевнинг фикрича, ҳозирда дунёда автомобилларнинг максимал тезлиги 70 км/соат бўлган шаҳарлар саноқли қолган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар бермоқда.

«Халқаро тажрибани ўрганганимизда шу маълум бўлдики, Европанинг 29 давлатида максимал тезлик 50 км/соатни, Лондонда 48 км/соатни, МДҲ давлатлари, хусусан Россия, Қозоғистон, Грузия, Арманистон ва Озарбойжонда 60 км/соатни ташкил қилади.

Ҳозирча биз бу масалани ўз ваколатимиз доирасида кўриб чиқяпмиз. Кейинчалик вазирликка ва ички ишлар вазирига таклиф киритмоқчимиз»- деди Р. Жўраев.

Тезлик 10 км/соатга пасайтирилса, ҳайдовчида кутилмаган вазият пайдо бўлганда ўз вақтида тўхташ имконияти кўпроқ бўлади. Бу эса тўқнашувлар, энг муҳими пиёдларнинг ҳаёти хавф остида қолишининг олди олинади.

«Агар биз ҳайдовчиларга автомобиль бошқариш маданиятини сингдирмасак, пиёдаларга ҳурмат туйғусини шакллантирмасак, ҳеч қандай чоралар фойда бермайди. Бундан ташқари қоидабузарликка нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиши шарт», — дейди бошқарма бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда мамлакатимиз бўйлаб ЙҲХХ ходимлари томонидан 3,7 миллион марта йўл ҳаракати қоидалари бузилиш ҳолатлари қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг