Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар прокурори уйма-уй юришни ўзи бошлаб берди (фото)

Тошкент шаҳар прокурори уйма-уй юришни ўзи бошлаб берди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ 270 нафар кишидан иборат 16 та гуруҳ пойтахт аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва уни бартараф этиш учун уйма-уй юришни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Облоқулов томонидан шаҳардаги Асалобод 2-мавзеси 10-уй 19-хонадонда яшовчи фуқаро В.Рожкованинг уйига борилиб, кўрсатилган ёрдам натижасида унинг фарзанди А.Рожкова таълимга қайтарилиб, Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган инглиз тили ва спортнинг таэквондо спорт тўгарагига бепул қатнашишга йўлланма берилди. Шунингдек, ушбу оила ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

Фото: «Xabar.uz»

Шаҳардаги 52-сонли ёрдамчи мактабнинг 6-синф ўқувчиси, ногирон ва уйида якка тартибда таълим олаётган Д.Аҳмедовнинг уйига борилиб, унинг шароити ўрганилди. Ўқувчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли дори-дармон воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланди. Оилага ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Э.У.Иномжонов томонидан шаҳардаги Тузел-1 даҳаси 30-уй 9-хонадонда яшовчи фуқаро С.Дадабоеванинг уйига борилди. Вояга етмаган И.Қурбоновга Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган спортнинг волейбол спорт тўгарагига бепул қатнашишга йўлланма берилди. Уйда таълим олиши учун тегишли ўқув қуроллари билан таъминланиб, оилага ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Фото: «Xabar.uz»

Шунингдек, шаҳардаги Б.Ҳилолий кўчаси 54-уйда яшовчи фуқаро И.Таницойнинг уйига борилиб, оила муаммоси ўрганилиб, хонадон эгаси ишга жойлаштирилди. Фуқаронинг паспорт муаммоси ҳал қилиниб, унинг балоғатга етмаган фарзанди Е.Таницой тиббий кўрикдан ўтказилиб, мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди, оила ижтимоий муҳофазага олинди.

Фото: «Xabar.uz»

 

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг