Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида 26 маҳкум муддатидан олдин озодликка чиқди

Тошкент вилоятида 26 маҳкум муддатидан олдин озодликка чиқди

Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилоятининг Бўка, Бўстонлиқ, Янгийўл, Юқори Чирчиқ, Тошкент, туманлари ва Бекобод шаҳрида ташкил этилган сайёр суд жараёнларида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келаётган жами 26 маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Улар вилоятнинг 6 та шаҳар-туманида Пробация гуруҳлари ҳисобида турган, назоратдаги шахслар билан олиб борилаётган профилактик ишлар аҳволи юзасидан кенг жамоатчилик иштирокидаги сайёр суд мажлисларида озодликка чиққан.

Шунингдек, суд белгилаган чекловларга қасддан риоя этмаган, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб юрган 6 нафар маҳкумга нисбатан белгиланган “ахлоқ тузатиш ишлари” жазоси “озодликдан маҳрум қилиш” жазосига алмаштирилиб, жазони ўташ жойларига қайтарилди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Пробация бўлими бу бўйича бир қатор ишларни амалга оширган. Хусусан:

  • Белгиланган жазони ўташдан бўйин товлаб қочиб юрган 3 нафар маҳкумга нисбатан қидирув эълон қилинди.
  • Бекобод шаҳрида, муддатидан аввал озод этилган 4 нафар, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар, қидирув эълон қилинган маҳкумлар 2 нафар.
  • Бўстонлиқ туманида, муддатидан аввал озод этилган 13 нафар, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар, қидирув эълон қилинган 1 нафар.
  • Тошкент туманида, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар,
  • Янгийўл туманида, муддатидан аввал озод этилган 5 нафар, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар.
  • Бўка туманида, муддатидан аввал озод этилган 4 нафар, жазони ўташ муассасасига қайтарилган 1 нафар.
  • Юқори Чирчиқ туманида, жазони ўташ муассасасига қайтарилган маҳкумлар 1 нафарни ташкил этади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг