Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қарийб 2 минг қоидабузар пиёдага жарима солинди

Қарийб 2 минг қоидабузар пиёдага жарима солинди

Фото: «Ок»

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати ЎзАга хабар қилишича, жорий йилнинг январь-март ойларида Тошкент вилоятида 4 мингдан ортиқ қоидабузар пиёда аниқланган.

Уларнинг 1 минг 882 тасига нисбатан маъмурий чора кўрилиб, 108 миллион сўмдан ортиқ жарима ундирилган. 204 ҳолат бўйича мажбурий ундирув учун суд идораларига юборилди.

Айни пайтда 546 нафар пиёдадан белгиланган жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда. Улар орасида 900 нафардан ортиқ фуқарога расмийлаштирилган баённомалар Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва қўшни вилоятларга жўнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг