Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 1 тоннадан ортиқ буғдойни майизга «айлантириб юборишди»

Тошкентда 1 тоннадан ортиқ буғдойни майизга «айлантириб юборишди»

Фото: «Prom.ua»

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2018 йил 10 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, муқаддам судланган Т.Я. Бунёдкор шоҳ ва ТХАЙ кўчалари кесишган чорраҳада Ургут туманида яшовчи И.М.га майиз маҳсулотлари борлигини айтиб, уни алдаган.

Аниқланишича, у 840 кг. майиз ва 1200 кг. буғдой маҳсулотларининг юқори қисмига майизни солиб, тоза майиз сифатида 18 040 000 сўмга алдаб сотгани аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида Т.Я. ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг