Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ томонидан 1,6 тоннадан зиёд гиёҳвандлик моддаси ёқиб юборилди (фото)

ДХХ томонидан 1,6 тоннадан зиёд гиёҳвандлик моддаси ёқиб юборилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 26 июнь куни Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан мусодара этилган гиёҳвандлик моддалари ёқиш тадбири ўтказилди.

Фото: «Xabar.uz»

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази раҳбарлари, тегишли идораларнинг масъул ходимлари, халқаро ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: «Xabar.uz»

Бугунги тадбир доирасида жами 1 тонна 605 кг. 738 гр. гиёҳвандлик моддалари йўқ қилинди. Шу жумладан, 15,6 килодан зиёд героин, 1 тоннадан ортиқ опий, 100 килога яқин гашиш, 406 кг. марихуана, 55 килограмм кўкнор, 1,4 килодан зиёд янги турдаги психофаол воситалалар («Спайс» ва бошқалар) ҳамда 27 килограммдан кўпроқ каннабис ҳамда психотроп моддалар ёқиб юборилди.

Фото: «Xabar.uz»

Ушбу тадбирдан тайёрланган фото ва видеорепортажни бироздан сўнг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг