Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус пиёдани, «Матиз» эса мактаб ўқувчисини уриб юборди

Тошкентда автобус пиёдани, «Матиз» эса мактаб ўқувчисини уриб юборди

Фото: «Asr.uz»

Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туман ички ишлар бошқармаси «102» тезкор рақамига тушган хабарга кўра, Белтепа мавзесида ҳайдовчи Н.А. (1991 йилда туғилган) автобусни бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган.

1961 йилда туғилган пиёда Белтепа мавзесида яшовчи фуқаро бўлиб, ўнг болдир соҳаси очиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, шу куни Юнусобод туман ички ишлар бошқармаси «102» тезкор рақамига ҳам «Матиз» ҳайдовчиси (1992 йилда туғилган) 9-синф ўқувчисини уриб юборгани ҳақида хабар келиб тушди. Жабрланувчи «БМЁЖ, БМЧ, ўнг елка суяги синиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур икки ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг