Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурол олиб юришнинг оқибати. Тошкентда аёл кишига тўппонча ўқталишди

Қурол олиб юришнинг оқибати. Тошкентда аёл кишига тўппонча ўқталишди

Фото: «GUVD.uz»

Жорий йилнинг 15 январь куни соат 17:30 да фуқаро Т.С.Ш. ўзига тегишли «Ласетти» русумли авотмашинасида Учтепа тумани ҳудудида жойлашган автомашина ёқилғи қуйиш шохобчасида бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, шу вақтда фуқаро Н.З.И. шохобча ичкарисига навбатсиз кириб келгани сабабли у билан ўзаро келишмовчилик келиб чиққан ва натижада Н.З.И.га «МРК-654К» русумли пневматик тўппончасини ўқталган.

Аниқланишича, фуқаро Т.С.Ш.дан «МРК-654К» русумли пневматик тўппонча олиниб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг