Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ҳайдовчи 5-синф ўқувчисини уриб юборди

Тошкентда ҳайдовчи 5-синф ўқувчисини уриб юборди

Фото: «Спутник»

14 апрель куни Тошкент шаҳар Авиасозлар бозори бекати қаршисида йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 5-синф ўқувчиси У.М.ни «Спарк» русумли автомашина ҳайдовчиси Ю.Л. уриб юборган. Болакай тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тез тиббий муолажалар амалга оширилган.

Шу куни соат 19:40 ларда Учтепа туманида автотўқнашув содир бўлди. Аниқланишича, фуқаро Ж.О. (ҳайдовчилик гувоҳномаси воқеа жойида топилмаган) «Ваз-2106» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг узлуксиз ўқ чизиғи устидан қайрилаётганда «Газ-322213» русумли атомашина билан тўқнашган. Натижада «Ваз-2106» ҳайдовчиси Ж.О.га «бош мия оғир даражали лат ейиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Орадан 20 дақиқа вақт ўтгач эса Тошкент шаҳрининг Амир Темур кўчасида Ёшлар иттифоқи етакчиси М.А. «Матиз» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланган қисмидан ўтиб кетаётган пиёда Д.В.ни уриб юборган. Натижада пиёда жиддий жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар амалга оширилган.

Ҳозирда мазкур йўл транспорт ҳодисалари юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Фалокат оёқ остида» деб бежиз айтишмайди. Баъзан билиб, баъзан эса билмай ўзимизни шундай ўтга урамиз. Юқорида келтирганимиз «Спарк» ёки «Матиз» ҳайдовчилари тезликни оширмаганда балки бугун хотиржамликда, дастурхон бошида, оиласи қуршовида чой ичиб ўтирган бўлармиди? Бошингиз хам бўлмасин десангиз, ҳушёрликни, огоҳликни унутманг, ҳайдовчи!

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг