Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда икки қўшни хонадонда ёнғин содир бўлди

Тошкентда икки қўшни хонадонда ёнғин содир бўлди

Фото: «dyxx.uz»

2019 йилнинг 19 февраль куни соат 14.34да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Тошкент шаҳар Учтепа тумани «Кўркам Обод» маҳалласи, Нашриёт кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълум қилди.

Хабар асосида зудликда 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Бўлинмалар соат 14.39 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 15.17да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида Нашриёт кўчасида жойлашган 99-Б уйнинг 110 кв.метр майдонида ва 99-В уйнинг 90 кв.метр майдонида томи, шифт қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Тан жароҳати олганлар йўқ. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан уйларнинг 250 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг