Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда кучли шамол туфайли дарахт машинани босиб қолди (фото)

Тошкентда кучли шамол туфайли дарахт машинани босиб қолди (фото)

Фото: ФВВ

Кеча, 10 март куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув хизматига фуқаро М.Ибрагимова томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, «Боғистон» маҳалласида дарахт қулаб тушиб, 2 та енгил автомашинани босиб қолгани, шунингдек, газ қувурига шикаст етказгани бўйича мурожаат келиб тушди.

Маълумот олинганидан сўнг навбатчи смена қутқарувчилари Д.Нурметов, Х.Шонусратов, А.Абидов, М.Кайбуллаев ва С.Абдухалилов зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб боришди.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, қутқарувчилар ва туман коммунал хизматлари томонидан дарахт арраланиб, шикастланган автомобиллар чиқариб олинди. Шунингдек, газ таъминоти қувурлари таъмирланди.

Воқеа натижасида жароҳатланганлар йўқ.

Фото: ФВВ
Фото: ФВВ
Фото: ФВВ
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг