Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Лексус» дарахтга урилди. Ҳайдовчи вафот этди

Тошкентда «Лексус» дарахтга урилди. Ҳайдовчи вафот этди

Фото: Facebook / Drivers.uz

Кеча, 13 февраль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Бобур кўчасида 1980 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ш.М. ҳушёр ҳолатда «Лексус» автомобилини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи тан жароҳатлари олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Воқеа соат 19:35 лар атрофида содир бўлган, ўша вақтда йўлнинг қатнов қисми текис, асфальт қопламаси қониқарли, лекин ҳўл ва сирпанчиқ аҳволда эди. Йўл чироқлари ҳам ишлаётган бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг