Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда тадбиркорларнинг «Тop-500» ҳамжамияти ташкил этилади

Тошкентда тадбиркорларнинг «Тop-500» ҳамжамияти ташкил этилади

Фото: «tv-tower.uz»

2018 йилнинг 18 июнь куни 19:00да пойтахтимиздаги Ботаника боғида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан  давлат ҳокимияти ва хусусий секторни ўзаро яқинлаштириш ва улар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган «Топ-500» форуми ўтказилади.

Ҳокимлик матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ишончли ҳамда очиқ  муносабат ўрнатилиши шаҳримиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқади. «Top-500» форуми эса бу борадаги илк қадам қўйилганлигининг амалий исботи сифатида ташкил этилмоқда. 

Тадбирдан Тошкент шаҳар ҳокими, ҳокимият ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ҳамда бизнес соҳаси вакилларининг очиқ, ошкора ҳамда ўзаро ишончли муносабатларнинг ўрнатилиши ва ривожлантирилишига бағишланган маърузалари ўрин олган.  Ушбу нуфузли анжуман самараси ўлароқ пойтахтимизда тадбиркорларнинг «Тop-500» ҳамжамияти ташкил этилади.  Бу билан эса яқин келажакда Тошкент шаҳри Марказий Осиё шаҳарлари орасида  ҳар томонлама етакчи ўринга чиқиши таъминланиши кўзда тутилмоқда.

Анжуманда Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтимизнинг SWOT (кучли тарафлар, камчиликлар, имкониятлар ва хавфлар) бўйича таҳлилини ҳам маълум қилади. Хусусан, форум давомида ҳокимлик ва бизнес вакилларининг соғлиқни сақлаш, халқ таълими, технопаркларни ривожлантириш, қурилиш, тижорат, уй-жой хўжалиги, товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, променадлар яратиш, чакана ва савдо,  HoReCa (мехмонхона, ресторан, кафелар) каби қатор йўналишларда яқин ҳамкорлик қилишга оид инвестицион салоҳиятни таҳлил қилишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг