Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда йўқолган қизлардан бири топилди

Тошкентда йўқолган қизлардан бири топилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Аввалроқ икки нафар вояга етмаган қизнинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари улардан бирини топди ва қизни онаси бағрига қайтарди.

Бугун, 26 январь куни эрталаб бедарак йўқолгани эълон қилинган 15 ёшли Диана Маннапова пойтахтнинг Бектемир туманидан соғ-саломат топилди.

«Азиз йигитлар ва қизлар, борадиган жойингиз ҳақида доим ота-онангизни огоҳлантиринг. Ахир улар сиздан хавотирланишади», деб мурожаат қилган Тошкент шаҳар ИИББ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг