Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги бош арча атрофида ўнлаб бола йўқолди

Тошкентдаги бош арча атрофида ўнлаб бола йўқолди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Шу йилнинг 2 январь куни Тошкентдаги бош арча атрофида 2 ёшдан 15 ёшгача бўлган 24 нафар бола йўқолган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари саъй-ҳаракати билан уларнинг барчаси топилиб, ота-оналарига топширилди, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Баъзи ҳолатларда ички ишлар ходимларига болаларнинг яқинлари мурожаат қилган. Бошқа ҳолларда эса йиғлаб турган болаларни ходимлар ёки атрофдаги бошқа кишилар кўриб қолишган.

Янги йил тадбирлари Тошкентда 8 январга қадар давом этади. ИИББ ота-оналардан сергак бўлишни, имкон қадар болаларнинг қўлларидан ушлаб юришни тавсия қилган. Бола йўқолган ҳолда зудлик билан шу атрофдаги ички ишлар ходимларига мурожаат қилиш сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг