Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Самарқанддаги қишлоқлардан бирига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкентдан Самарқанддаги қишлоқлардан бирига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан нафақат вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар балки йўловчи оқими катта бўлган туман ва қишлоқларни пойтахт Тошкент билан боғловчи йўналишларда ҳам автобус қатновлари ташкил этилмоқда.

17 июлдан эътиборан «Uzautotrans Service» корхонаси Тошкент- Жўш (Самарқанд вилояти) йўналишида мунтазам автобус қатновларни амалга оширишни бошлади. Тошкент автовокзалидан автобус соат 7:30 да жўнаб кетади. Жўшдан эса тонгги 6:30 Тошкент томон йўлга чиқади. Йўналиш масофаси 460.8 км бўлиб, чипта нархи 47 000 сўм этиб белгиланган. Ушбу йўналишда барча қулайликларга эга бўлган замонавий YUTONG автобуслари йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз бугунги кунда «Uzautotrans Service» корхонаси Тошкент- Денов, Тошкент-Қарши, Тошкент-Урганч, Тошкент-Янгиер, Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қоракўл, Тошкент-Жиззах, Тошкент-Гагарин, Тошкент-Зомин, Тошкент-Самарқанд, Тошкент- Термиз каби маҳаллий йўналишларда ҳам мунтазам автобус қатновларини амалга оширмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг