Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Италия бош вазири билан учрашади

Трамп Италия бош вазири билан учрашади

Фото:«НТВ»

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Италия бош вазири Жузеппе Конте шу йил 30 июль куни Оқ уйда учрашади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«Италия — НАТОнинг зарур аъзоси, Афғонистон ва Ироқдаги асосий шериги, Ўрта Ер денгизи минтақасида барқарорликни таъминлашда муҳим ўринга эга», –дейилади Оқ уй баёнотида.

Иккала давлат етакчилари, аввало, яккама-якка, кейин кенгайтирилган тартибда музокаралар ўтказади.

Аввалроқ Италия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари муовини Гульермо Пикки Италия НАТО ва Россия билан алоқаларни яхшилашини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг