Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юбормоқчи

Туркия Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юбормоқчи

Фото:«Rrokum.tv»

Бугун, 15 май куни Исроилнинг Туркиядаги элчиси Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга мамлакатни тарк этиш таклиф қилинган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«Исроил элчиси Туркиянинг Тел-Авивдаги элчиси чақириб олинганидан бохабар этилди ва унга ҳам ўз юртига қайтиш таклиф қилинди», — дея баёнот берган Туркия ташқи ишлар вазирлиги.

14 май куни АҚШ Қуддус шаҳрида ўз элчихонасини очиши муносабати билан Ғазода норозилик намойишлари бошланди ва фаластинликларнинг Исроил армияси билан тўқнашувида 60 дан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмди, 2 мингдан кўпроқ киши жароҳатланди. Ушбу воқеа туфайли Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилни «террорчи давлат» деб атаган.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг