Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиянинг жануби-шарқида ўқув самолёти қулаб тушди

Туркиянинг жануби-шарқида ўқув самолёти қулаб тушди

Фото:«Fotolia»

Туркиянинг Адияман вилоятида ўқув самолёти қулаб тушган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Учувчининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳалокат содир бўлган Бесни шаҳрига қутқарувчилар, шифокорлар, ўт ўчирувчилар юборилган.

Самолёт Газиантеп университетига тегишли бўлган. Университет ректори Али Гуренинг сўзларига кўра, Газиантеп аэропортидан университет аэронавтика факультетига қарашли иккита ўқув самолёти ҳавога кўтарилган. Улардан бири ҳалокатга учраган, иккинчиси эса муваффақиятли қўнган. Учувчилар ёзги амалиётни ўтаётган бўлишган.

Ҳалокат сабаблари ҳали номаълум. Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг