Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Twitter» барчага паролларни ўзгартиришни маслаҳат берди

«Twitter» барчага паролларни ўзгартиришни маслаҳат берди

Фото:«Palyazatihirek.eu»

«Twitter» корпорацияси тизимда рўй берган хато туфайли барча фойдаланувчиларга кириш паролларини ўзгартиришни тавсия қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Twitter»даги аккаунтингизга парол ўрнатаётганингизда биз уларни компанияда ҳеч ким кўрмайдиган қилиб яширамиз. Яқинда биз хато сабабли пароллар яширилмай ички журналда сақланганини аниқладик. Хато тузатилди ва текширувимиз аккаунтларга ҳеч қандай яширинча кириш ҳолати бўлмаганини кўрсатди», — дейилади компания сайтида.

«Эҳтиёткорлик юзасидан сизга шу пароллардан фойдаланган барча сервисларингизда паролларингизни ўзгартиришни тавсия қиламиз», — қўшимча қилди «Twitter».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг