Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина ва Молдовага Европа иттифоқига номзодлик мақоми берилди, хўш, кейинчи?..

Украина ва Молдовага Европа иттифоқига номзодлик мақоми берилди, хўш, кейинчи?..

Фото: Iz.ru

Европарламент Украина ва Молдовага Европа иттифоқига номзод мақомини беришни қўллаб-қувватлади ва тегишли резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Европарламент депутати Владимир Билчик ўз телеграм-каналида маълум қилди.

Европа парламентидан кейин якуний қарорни Европа кенгаши қабул қилади.

Албания бош вазири Эди Рама Европа иттифоқи саммити бошланишидан олдин Украина халқига номзод мақоми борасида ёлғон умидларга йўл қўймасликни маслаҳат берди.

Эди Рама. Фото: РИА Новости

«Шимолий Македония, адашмасам, 17 йилдан бери, Албания 9 йилдан бери номзод. Биз Украинани қутлаймиз, номзод мақоми берилиши яхши. Аммо умид қиламанки, Украина халқи бу борада катта иллюзияларга учмайди», — деди Эди Рама.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг