Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умид Аҳмаджоновга Туркиядан маслаҳатчи тайинланди

Умид Аҳмаджоновга Туркиядан маслаҳатчи тайинланди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси мутасаддиларининг Туркияга сафари чоғида, Туркия футбол федерацияси раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказилган эди. Музокаралар давомида икки мамлакат футболи ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш бўйича ҳам бир қанча келишувларга эришилган, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ушбу келишув асосида туркиялик Эржан Булут Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Туркиядаги вакили ҳамда МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси сифатида иш олиб борадиган бўлди.

Булут икки мамлакат спорти, хусусан, футбол бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар, лойиҳалар ва бошқа масалаларда вакил сифатида фаолият юритиши белгилаб берилган.

Шунингдек, Эржан Булут Туркия ва Ўзбекистон ўртасида спорт бўйича ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш, икки мамлакат футболи ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш, терма жамоалар, клублар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш ва бошқа шу каби лойиҳаларни амалга оширилишига яқиндан кўмак бериши кўзда тутилган.

Маълумот учун: Эржан Булут 1970 йил, 13 октябрда Анқара шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси (ЎТИУ) кенгаши раиси, «Ziraat Bank» кенгаши маслаҳатчиси, Ўзбекистон ва Туркия Ziraat Finans Group координатори ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг