Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уралда топилган энг катта зумрад тош онлайн савдога қўйилди

Уралда топилган энг катта зумрад тош онлайн савдога қўйилди

Фото: Малишев кони матбуот хизмати

1,6 кг. оғирликдаги зумрад 1990 йилдан буён Малишев конида топилган зумрадлар ичида энг каттасидир. Мазкур зумрад электрон танлов савдоларига қўйилди. Унинг дастлабки қиймати тахминан 4 миллион рублни ташкил этади.

Зумраднинг номи ҳали ўйлаб топилганича йўқ. Кон ходимлари маҳаллий аҳоли ва болалар орасида зумрадга энг яхши ном қўйиш бўйича танлов ўтказишни режалаштиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг