Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уйидан «Мерседес»да чиқиб кетган тошкентлик йигит бедарак йўқолган

Уйидан «Мерседес»да чиқиб кетган тошкентлик йигит бедарак йўқолган

Шу йилнинг 2 сентябрь куни Тошкент шаҳри Юунусобод туманида яшовчи Боситхўжа Баҳодиров «Мерседес-Бенц» русумли автомашинада уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда йигитнинг онаси Феруза Исроилова орадан бир ҳафта ўтгач — 9 сентябрь куни ИИБга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Б.Баҳодиров бошқарувидаги «Мерс»нинг давлат рақами — 01 В 808 ВА. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ фуқаролардан Боситхўжа Баҳодиров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига бориб ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг