Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Uzcard»: пул маблағлари хавфсиз ҳолатда сақланмоқда

«Uzcard»: пул маблағлари хавфсиз ҳолатда сақланмоқда

Кеча, 15 сентябрь куни соат 18:52 дан бошлаб Ягона умумреспублика процессинг маркази(Uzcard)даги POS, E-POS терминаллари ва АТМ қурилмаларида техник носозликлар кузатилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу «техник носозлик» ҳамон давом этмоқда. «Uzcard» компанияси ҳозирча бунинг сабабини айтмаяпти, лекин истеъмолчиларнинг пуллари жойида эканини таъкидлади.

«Ягона умумреспублика процессинг маркази тизимида 2018 йил 15 сентябрь кечки соат 18:52 да техник носозлик кузатилди. Марказимиз мутахассислари томонидан тизимни кун давомида ишга тушириш учун барча зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Тизим мобиль тўлов тизимлари орқали пул маблағларига тегишли маълумотни тақдим эта олмаяпти. Пул маблағларига тегишли барча маълумотлар хавфсиз ҳолатда сақланмоқда. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 сентябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда муомалада бўлган пластик карталар сони 18 миллионни ташкил этган. 2018 йилнинг январь-август ойларида тўлов терминаллари орқали 39,2 триллион сўм пул тушган (бу кунига ўртача 160 миллиард сўм дегани).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг