Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғорда қолиб кетган 12 ўсмир ва мураббий қутқарилди

Ғорда қолиб кетган 12 ўсмир ва мураббий қутқарилди

Фото: «360tv.ru»

Таиландда ғорда қолиб кетган 12 ўсмир ва мураббий қутқарилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Қутқарувчилар эвакуация қилинган болаларни кодли исм билан номлашмоқда: «Ўрмон тўнғизи 1», «Ўрмон тўнғизи 2»... Шунингдек, болалар таҳсил оладиган мактабга ҳамда уларнинг футбол жамоасига ҳам «Ўрмон тўнғизлари академияси» дея ном қўйишди.

Ғорда жабрланганларнинг барчаси Чианграй шаҳридаги шифохонага ётқизилди. Улар бу ерда бир неча кун даволанишади.

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий ёшлар футбол жамоасининг 12 нафар тарбияланувчиси ҳамда мураббий шу йил 23 июнь куни ғорда ғойиб бўлишган эди. Орадан 10 кун ўтиб, улар «Тхам-Луанг» ғорида топилди. Маълум бўлишича, улар 7 километрли ғорга киришган ва сув тошқини оқибатида ғойиб бўлишган.

Таландда ёмғирлар мавсуми ҳали ҳам давом этяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг