Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Термизда Афғонистон консулхонаси очилади

Термизда Афғонистон консулхонаси очилади

Фото: «Газета.uz»

Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси 2018-йил 8-июл куни «Арг» саройида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Суҳбат аввалида Вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон раҳбарига илиқ салом ва эзгу тилакларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало Афғонистон Президентининг 2017-йил декабр ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни тадбиқ этиш жараёни муҳокама қилинди. Шу ўринда йирик қўшма инвестиция, транспорт-коммуникация, савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Термиз шаҳрида Афғонистон консулхонасини очишга Ўзбекистон розилиги тасдиқланди.

Шунингдек, Афғонистон ва чегарадош минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

2018-йил март ойида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференсиясида иштирок этган ва батафсил нутқ сўзлаган Президент Муҳаммад Ашраф Ғани ўз мамлакатида тинчлик жараёнига кўмаклашишга қаратилган фаол саъй-ҳаракат учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг