Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банки пенсионерлар учун «Овердрафт» карталарини ишга туширди

Халқ банки пенсионерлар учун «Овердрафт» карталарини ишга туширди

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан амалиётга жорий этилган Овердрафт «Пенсия карта»лари пенсия олувчи жисмоний шахс хоҳишига кўра, бепул ва беш йил муддатга очиб берилади.

Банк ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу карта орқали барча турдаги тўловларни амалга ошириш ва нақд пул маблағларини ечиш мумкин. Қулайлиги, Халқ банкининг кассалари ва банкоматларидан нақд пул ечиш эса мутлақо бепул амалга оширилади.

Таъкидлаш лозимки, ушбу картани очган мижозларга пенсия маблағлари молиялашгунга қадар, банк ҳисобидан ойлик пенсиянинг 50 фоизигача қисми ҳар ойда 1,33 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилади. Асосийси, ушбу фоизлар фақатгина ишлатилган маблағ учун тўланади. 

— Юртимизнинг таълим соҳасида 30 йилдан ортиқ фаолият юритиб, айни пайтда қарилик гаштини суриб келаяпман, — дейди мирободлик Шавкат бобо Узоқов. — Яқинда Халқ банки ходимлари маҳалламизга келиб, Овердрафт карталари ҳақида маълумот беришди. Менга маъқул бўлди, маҳалланинг ўзида ушбу карта олиш ҳақида ариза тўлдирдим. Тезда менга Овердрафт картамни олиб келиб беришди. Энди пул зарур бўлса, пенсия тушишини кутиб ўтирмайдиган бўлдим. Барча пенсионерларга бу хизматдан фойдаланишни тавсия қиламан. 

Айни пайтда Халқ банки томонидан Тошкент шаҳар Миробод туманида синов тариқасида йўлга қўйилган ушбу янги тизим, тез орада республикамиз бўйлаб жорий этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг