Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 13 йўналишда мамлакат шаънини ҳимоя қилади

Халқаро армия ўйинларида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 13 йўналишда мамлакат шаънини ҳимоя қилади

Фото:«АрМИ—2017»

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жорий йилда жами 27 йўналиш бўйича бўлиб ўтадиган «Халқаро армия ўйинлари—2018»нинг 13 та йўналишида иштирок этади. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото:«АрМИ—2017»

Мамлакатимиз ҳарбий хизматчилари «Қўшин разведкаси аълочилари» (Россия, Санкт-Петербург шаҳри), «Элбрус ҳалқаси» (Россия Кабардино-Балкария), «Содиқ дўст» (Россия, Москва), «Йўл патрули» (Россия, Москва вилояти), «Мерганлик марраси» (Беларус Республикаси), «Хавфсиз маршрут» (Хитой, Корла шаҳри), «Артиллерия устаси» (Қозоғистон), «Қуролсоз уста» (Россия, Пенза шаҳри), «Мусаффо осмон» (Хитой, Корла шаҳри), «Ҳарбий ралли» (Россия, Тыва вилояти), «Ҳарбий-тиббий эстафета» (Россия, Санкт-Петербург шаҳри), «Дала ошхонаси» (Россия, Москва вилояти), «Ҳамдўстлик жангчиси» (Арманистон) каби йўналишларда қатнашади.

Фото:«АрМИ—2017»

Ўтган йилнинг 29 июлидан 12 августга қадар ўтказилган «АрМИ—2017» Россия, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида бўлиб ўтган ИИИ Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари илк маротаба иштирок этганди.

Фото:«АрМИ—2017»

Унда Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидан келган 28 мамлакатнинг 150 дан зиёд жамоаси қатнашган, Ўзбекистон ҳимоячилари эса мазкур халқаро армия ўйинларида 29 та танловнинг атига 8 тасида қатнашиб, 5 та совринли ўринни қўлга киритганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг