Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молия вазирлигида Халқаро валюта фондининг миссияси билан учрашув бўлиб ўтди

Молия вазирлигида Халқаро валюта фондининг миссияси билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: Молия вазирлиги

Кеча, 25 апрель куни Молия вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта фондининг (ХВФ) кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимига (к-МТУТ) қўшилиш бўйича техник кўмаги доирасида Халқаро валюта фондининг миссияси билан учрашув бўлиб ўтди.

К-МТУТга қўшилиш доирасида 15 та йўналишдан иборат маълумотларни мунтазам равишда тегишли вазирликларнинг расмий веб-сайтларида белгиланган тартибда жойлаштириб бориш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бу орқали хорижий фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун статистик маълумотларнинг максимал шаффофлиги ва ошкоралиги таъминланади ҳамда хорижий инвесторлар томонидан мамлакатнинг молиявий ҳолати ва барқарорлигини реал баҳолаш учун имкон яратилади ва мамлакатимизга киритилаётган сармояларнинг ҳажми ошишига ёрдам беради.

Миссиянинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида ХВФнинг к-МТУТ талабларига мувофиқ Молия вазирлиги томонидан уч турдаги, яъни Марказий ҳукумат, Консалидациялашган бюджет ижроси ва мамлакатимизнинг ташқи қарзи тўғрисидаги маълумотларни вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштиришга кўмак беришдан иборатдир.

Эслатиб ўтамиз, ушбу миссия жорий йилнинг февраль ойида бошланган Ўзбекистон Республикасининг ХВФ к-МТУТга қўшилиши доирасида амалга оширилган ишларнинг давомидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг