Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Халқлар дўстлиги»да ватанпарварлик фестивали бошланди

«Халқлар дўстлиги»да ватанпарварлик фестивали бошланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига мувофиқ Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимизда давом этаётган «Ватанпарварлик ойлиги» тадбирлари доирасида пойтахтимиз Тошкент шаҳри марказида жойлашган «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнидаги майдонда ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган фестиваллар 11, 12, 13 ва 14 январь кунлари соат 14.00 дан 18.00 га қадар ўтказилади.

Тадбирларда таниқли эстрада хонандалари ва ҳарбий санъаткорлар томонидан концерт дастурлари, ҳарбий техника ва қурол аслаҳа намуналарининг намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг