Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Xiaomi»да энг яхши сурат олишни биласизми?

«Xiaomi»да энг яхши сурат олишни биласизми?

Фото: «Akket.com»

«Akket.com» ёзишича, деярли барча андроид-смартфонларда бир хил модулдаги фотокамералар ишлатилса-да, суратларни ишлашда қўлланиладиган дастурий таъминотни ҳар бир ишлаб чиқарувчининг ўзи чиқаради. Шунинг учун ҳам юқори сифатли фотосуратлар ва ишончли дастурий таъминот   ишлаб чиқишни тажрибали ва йирик компанияларгина эплай олмоқда.

«Xiaomi» смартфонлари ёмон сурат олади дейиш нотўғри, аммо улар «Apple», «Samsung» ёки «Huawei»дан устун ҳам деёлмаймиз.

Демак, сурат сифатли чиқиши нафақат камерага, шунингдек, тегишли дастурий таъминотга ҳам бевосита боғлиқ. Мутахассислар «Xiaomi» фотосуратларини яхшилаш учун мослаштирилган «Google Camera»дан фойдаланишни тавсия қилишмоқда.

«Google Camera» даставвал «Pixel» ва «Nexus» смартфонларига мўлжалланган эди. Кейин у бошқа мобил қурилмаларга ҳам мослаштирила бошланди, шундаям  «Snapdragon» 820, 821 ва 835 процессорига эга флагманларга. Энди у «Xiaomi»га ҳам тушади, ҳатто ўрта тоифали смартфон бўлса ҳам.

«Google Camera»ни ўрнатиш учун «Xiaomi» смартфонларида «Qualcomm Snapdragon»нинг 400, 600 ва 800-процессорлари бўлиши талаб этилади. Янги имкониятлар буларнинг барчасига татбиқ этилади, фақат давомли суратлар олишдан ташқари.

Жуда юқори сифатли сурат олувчи бу илова «Xiaomi»да ишлаши учун юклагични блоклаш ва суперфойдаланувчи root-ҳуқуқларини қўлга киритиш керак. Шундан сўнг исталган файл менежери ўрнатилади (масалан, «Root Explorer»). Кейин шу илова ёрдамида тизим папкаси (system) очилиб, build.prop файлини топиш керак ва унга persist.camera.HAL3.enabled=1 ни қўшиб, ўзгартиришларни сақлаб олиш лозим бўлади.

Бу ўзгаришлардан кейин смартфон ўчириб-ёқилади («перезагрузка»). Смартфон ёниши билан янги «Google Camera» иловаси HDR+ни тўлақонли қўллаш имкониятига эга бўлади. У ёруғлик кам жойларда ҳам янада деталлашган суратлар олиш, тасвирларнинг табиий ва кўркам чиқишини таъминлайди. Бундан ташқари, ҳаракатланаётган объектларни ўта аниқликда тасвирга олиш имкониятини беради.

«Xiaomi» учун «Google Camera»ни бу ердан кўчириб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг