Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой циркида шер ва йўлбарснинг бирваракайига қилган ҳужумидан от зўрға омон қолди (видео)

Хитой циркида шер ва йўлбарснинг бирваракайига қилган ҳужумидан от зўрға омон қолди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Хитой циркида навбатдаги томоша учун тайёргарлик кўрилаётган пайтда шер билан йўлбарс биргаликда отга ҳужум қилди. «Daily Mail» бу ҳолат акс эттирилган видеони намойиш қилди.

Хэбэй музофотидаги Цанчжоу шаҳри циркида бўлиб ўтган бу воқеа цирк аренасида юз берган. От қочишга ҳарчанд уринмасин шер ва йўлбарс гоҳ навбати билан, гоҳида биргаликда унга ташланаверди. Цирк ишчиларининг қаршилигига қарамай шер ва йўлбарс тинчланишни истамади. Бечора от бир неча жойидан яраланиб, охир-оқибат қочиб қутулишга муваффақ бўлади.

Видео намойиш этилганидан сўнг жуда кўпчилик ҳайвонларга шафқатсизларча муносабатда бўлинганидан норозилик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг