Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда автомобиль портлади. Қурбонлар бор

Хитойда автомобиль портлади. Қурбонлар бор

Иллюстратив фото

Фото: «Sq.com.ua»

Хитойнинг Шэньси қишлоғида портловчи моддаларни олиб кетаётган машинанинг портлаши оқибатида 7 киши бедарак йўқолди, 13 киши эса тан жароҳати олди.

Воқеа кеча, 10 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 23.50 да Чжэньань туманининг Шэньси қишлоғида содир бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирги қадар 13 нафар жароҳатланган шахсга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Воқеа содир бўлганидан сўнг, ҳуқуқ-тартибот ходимлари, ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари қутқарув ишларини олиб боришган. Бундан ташқари, бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг